Ўзбекистон

Фарғонада боғчада 13 нафар бола заҳарланиш аломатлари билан касалхонага ётқизилди

Ҳодиса юз берган мактабгача таълим муассасаси фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Фарғонада боғчада 13 нафар бола заҳарланиш аломатлари билан касалхонага ётқизилди

Жорий йилнинг 22 август куни Фарғона вилояти Олтиариқ туманинг Қизилтепа қишлоғида жойлашган 7 сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида болалар овқатдан заҳарланиш аломатлари билан шифохонага ётқизилган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур муассасада тарбияланаётган 13 нафар бола шифокорлар кўригидан ўтказилган ва уларнинг соғлиғига зарурий тиббий ёрдам кўрсатилаётгани маълум қилинган.

 

Воқеа ортидан мактабгача таълим ташкилоти фаолияти вақтинча тўхтатилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиология хизмати ҳамда бошқа тегишли назорат органлари томонидан ҳодиса сабабларини аниқлаш, шунингдек, келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида кенг қамровли текширув ишлари олиб борилмоқда.

 

Масъул идоралар текширув натижаларига кўра қонун доирасида тегишли чоралар кўрилиши ҳамда жамоатчиликка қўшимча маълумот берилишини маълум қилмоқда.

 

custom img

Устингга қайноқ сув қуйсам, куясанми? — Жиззахдаги келинга зўравонлик ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган аёлнинг ҳолати юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланди.

custom img

Қарши Техника университетида ёнғин: бинони тутун қоплади

Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ.

custom img

Трансформатор ёнғини: айрим ҳудудлар вақтинча электрсиз қолди

Ёнғинга қисқа туташув ва трансформатор мойининг сизиб чиқиши сабаб бўлган.

custom img

Самарқанддаги портлаш: маҳаллий аҳоли норози

Ҳолат аҳоли яшаш жойларига яқин тоғли ҳудудда содир бўлган.

custom img

“Damas”да хавфли пойга: гувоҳномасиз ҳайдовчисига чора кўрилди

Ҳайдовчиси профилактика инспектори ва фуқароларнинг тўхташ ҳақидаги талабига бўйсунмай, юқори тезликда ҳаракатланган.

custom img

Болалар энди Ватанда: Россияда жазо ўтаётган ўзбекистонликларнинг фарзандлари қайтарилди

Улар бу пайтгача жазони ижро этиш муассасаси қошидаги болалар уйида тарбияланган.

custom img

Хурмузда музокаралар тўхтаб қолди: нефть бозори яна хавотирда

Омон воситачилигида Хурмуз бўғозида денгиз қатновини тартибга солиш бўйича ўтказилиши режалаштирилган учрашув қолдирилди. Бу қарор минтақадаги кескинлик ва жаҳон энергетика бозоридаги хавотирларни яна кучайтирди.

custom img

Аҳоли мурожаатлари эътиборсиз қолдирилди: 151 нафар мансабдор ишдан бўшатилди

Бандлик, маҳалла, МИБ, соғлиқни сақлаш, прокуратура, ижтимоий ҳимоя ва энергетика соҳаларида мурожаатлар билан ишлашда энг кўп камчилик аниқланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"