Қидирувдаги бир гуруҳ шахслар Туркиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
Улар одам савдоси ва фирибгарликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, жиноят содир этганликда гумонланиб, қидирувда бўлган фуқароларнинг бир гуруҳи Интерпол орқали Туркия ҳудудида қўлга олиниб, Тошкентга олиб келинди.
Интерполнинг Тошкент ва Анқарадаги Миллий марказий бюролари ҳамкорлигида ўтказилган қўшма тезкор-тергов тадбирлари натижасида одам савдоси, йирик фирибгарлик ва бошқа оғир жиноятларда гумон қилаётган 6 нафар шахс аниқланиб, қўлга олинди.
Мазкур шахслар Туркия жандармерияси ҳамроҳлигида Тошкентга етказилди ва мамлакатимиз ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига топширилди.
Ҳозирда улар бўйича дастлабки тергов ишлари давом эттирилмоқда. Якуний хулосалардан сўнг жиноят ишлари судга юборилади.








