Ўзбекистон

Тадбиркор: “Пойтахтда дом қуриш учун юз минглаб доллар пора беришга мажбур бўляпмиз”

Кадастр агентлиги тадбиркор билдирган коррупция ҳақидаги маълумотларни инкор этди.

Тадбиркор: “Пойтахтда дом қуриш учун юз минглаб доллар пора беришга мажбур бўляпмиз”

Кадастр агентлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган “Тадбиркор қурилишдаги коррупция ҳақида” номли видеопост юзасидан расмий баёнот берди.

 

Агентлик маълумотига кўра, қурилиш учун рухсатнома бериш жараёнларида кадастр идоралари иштирок этмайди. Фуқаро томонидан айрим жараёнлар нотўғри талқин қилинган.

 

Қайд этилишича, тадбиркор ер сотиб олгач, кадастр идоралари икки иш куни ичида унинг ер ҳуқуқини рўйхатдан ўтказади. Бу жараён қурилиш учун рухсатнома бериш билан боғлиқ эмас.

 

Шунингдек, кадастр идоралари қурилиш ишлари тугагач, объектни ўлчаб, кадастр паспортини расмийлаштиради. Объект фойдаланишга қабул қилинганидан кейингина кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатига олинади.

 

Кадастр агентлиги коррупция ҳар қандай кўринишини кескин қоралишини билдирган ва тизимда шаффофликни таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўрилаётганини таъкидлаган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тадбиркор: “Пойтахтда дом қуриш учун юз минглаб доллар пора беришга мажбур бўляпмиз” | Zamon.uz