Ўзбекистон

Ангренда йирик ЙТҲ: қурбонлар борлиги маълум қилинди

Қурбонлар сони 10 кишидан ортиқ экани айтилмоқда, аммо расмий идоралар бу маълумотни тасдиқламаган.

Ангренда йирик ЙТҲ: қурбонлар борлиги маълум қилинди

7 сентябрь куни соат 12:20 атрофида Тошкент вилояти ҳудудидан ўтувчи А-373 Тошкент—Ўш халқаро автомобил йўлида бир нечта юк ва енгил автомобиллар иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳодиса акс этган видеолавҳалар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲда нефть маҳсулотлари ортилган махсус юк автомобили, цемент ташийдиган юк машинаси ҳамда бир нечта енгил автомобиллар тўқнашган. Тўқнашув натижасида ёнғин келиб чиққан, айрим транспорт воситалари бутунлай ёниб кетган. Видеоларда йўл четида ҳалок бўлганлар жасадлари ҳам кўринган.

 

Расмий тасдиқланмаган манбаларда қурбонлар сони 10 кишидан ортиқ экани айтилмоқда. Ҳозирча бу маълумотга расмий идоралар томонидан аниқлик киритилмади.

 

Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш одамлар ўлишига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди. Тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда ва ҳодиса тўлиқ назоратга олингани қайд этилди.

 

Мазкур ЙТҲ оқибатида Тошкент—Оҳангарон—Ангрен—Қўқон—Шаҳрихон—Андижон автомобил йўлининг 93–94-километрлар оралиғида икки томонлама тирбандлик юзага келди. “Қамчиқавтойўл” корхонаси маълумотига кўра, ҳаракатни тиклаш ва хавфсизликни таъминлаш бўйича тегишли хизматлар ҳозирда иш олиб бормоқда.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Ангренда йирик ЙТҲ: қурбонлар борлиги маълум қилинди | Zamon.uz