Ўзбекистон

Тошкентда бегона аёлни ҳимоя қилмоқчи бўлган эркак калтакланиб оғир аҳволга тушди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суд жараёни ёпиқ тарзда ўтказилмоқда.

Тошкентда бегона аёлни ҳимоя қилмоқчи бўлган эркак калтакланиб оғир аҳволга тушди

Ижтимоий тармоқларда бир фуқаро бошқа фуқаро томонидан тан жароҳати олиб йиқилиб тушганлиги акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган текширувларга кўра, жорий йил 16 март куни тунги соат 02:30 ларда Яккасарой туманидаги ресторанлардан бирида мижоз сифатида келган 1995 йилда туғилган А.Ш. ўзининг таниши, 1985 йилда туғилган Х.А. билан келиб чиққан низо сабабли ўзаро жанжаллашган. Шу вақтда 1990 йилда туғилган Б.А. уларни ажратишга уринганида, А.Ш. унга тан жароҳати етказган.

 

Натижада Б.А. "бош мия жароҳати, ўнг юзидан лунжи йиртилган жароҳати ва спиртдан заҳарланиш" ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (“Безорилик”) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

 

Ҳозирда А.Ш.га нисбатан:

 

ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “е” банди (қасддан оғир тан жароҳати етказиш),

 

ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а”, “г” бандлари ҳамда 4-қисми “а” банди (фирибгарлик),

 

ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “г” банди (безорилик) билан айблов қўйилган бўлиб, жиноят иши Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида кўриб чиқилмоқда.

 

2025 йил 4 сентябр куни бўлиб ўтган суд мажлисида судланувчининг адвокатлари томонидан, суд жараёнида шахсий ва оилавий ҳаётга оид маълумотлар ошкор бўлиши мумкинлиги, оила аъзоларининг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда айбсизлик презумпциясини инобатга олиб, суд мажлисини ёпиқ тарзда ўтказиш тўғрисида илтимоснома киритилди. Мазкур илтимоснома суд томонидан қаноатлантирилиб, суд мажлиси ёпиқ тарзда ўтказилиши белгиланди.

 

Иш якунлари бўйича адолатли ва қонуний суд қарори чиқарилиши таъминланади. Ушбу жараён жамоатчилик эътиборида бўлгани сабабли суд қарори натижалари ҳақида қўшимча ахборот оммавий ахборот воситаларига тақдим этилади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.