Ўзбекистон

Қозоғистон ва Ўзбекистон қўшма ҳарбий машғулотларни йўлга қўяди

Машғулотлар ҳарбий тайёргарликни кучайтириш, хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга қаратилган.

Қозоғистон ва Ўзбекистон қўшма ҳарбий машғулотларни йўлга қўяди

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида ҳарбий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича муҳим келишувга эришилди. Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов томонидан имзоланган фармонга мувофиқ, икки давлат қўшинлари мунтазам қўшма машғулотлар ўтказади.

 

Ҳарбий машқлар қуруқликдаги қўшинлар, авиация кучлари ва махсус техникаларни жалб этган ҳолда икки мамлакат ҳудудида босқичма-босқич амалга оширилади. Машғулотлар давомида мезбон давлат қонунчилигига қатъий амал қилиниши белгиланган.

 

Тадбирларнинг асосий мақсади – қўшинлар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш, ҳарбий тайёргарликни ошириш ҳамда минтақада барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашдан иборат.

 

Мазкур ташаббусни амалга ошириш ва машғулотларни ташкил этиш учун Ўзбекистон ва Қозоғистон мудофаа вазирликлари масъул этиб белгиланди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Қозоғистон ва Ўзбекистон қўшма ҳарбий машғулотларни йўлга қўяди | Zamon.uz