Ўзбекистон

Самарқандда 100 йиллик чинорлар кесиб ташлангани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда эътирозларга сабаб бўлган ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ҳокимлиги расмий муносабат билдирди.

Самарқандда 100 йиллик чинорлар кесиб ташлангани айтилмоқда

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги Булвар ҳудудида қадимий, юз йиллик чинорлар кесилаётгани ҳақида хабарлар тарқалиб, бу ҳолат жамоатчиликда катта мунозараларга сабаб бўлди. Аҳоли дарахтлар шаҳар манзарасининг ажралмас қисми эканини таъкидлаб, уларнинг кесилишига норозилик билдирди.

 

Мазкур вазият юзасидан Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати расмий изоҳ берди. Унга кўра, 7 сентябрь куни Амир Темур мақбараси яқинида жойлашган уч туп чинор дарахти ташқи таъсирлар оқибатида чириб, танасида ғоваклар пайдо бўлгани, йўл томонга хавфли даражада оғиб қолганлиги аниқланган. Шу боис улар инсонлар ҳаёти ва мол-мулкига хавф туғдириши сабабли кесилган.

 

Мутасадди ташкилотлар – Экология бошқармаси, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Ўсимликлар карантини ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ўтказилиб, дарахтларнинг мустаҳкамлиги бутунлай йўқотилгани ҳақида хулоса берилган.

 

Ҳокимлик маълумотига кўра, кесилган чинорларнинг ўрнига ёш, лекин қиммат навли кўчатлар экилади. Бу ишни амалга ошириш шаҳар ободонлаштириш бошқармасига топширилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Самарқандда 100 йиллик чинорлар кесиб ташлангани айтилмоқда | Zamon.uz