Шаҳидлар хиёбонида қатағон қурбони бўлган 270 нафар талабa ҳақида саҳна кўриниши ҳамда экскурсия ташкил этилди
Экскурсияда Ўзбекистон Журналистика ва Оммавий коммуникация университети талабалари иштирок этди.

Тошкент шаҳрида жойлашган “Шаҳидлар майдони”да сиёсий қатағон қурбонлари бўлган юртдошларимизнинг фаолиятини ўрганиш мақсадида журналистика факультети талабалари учун экскурсия ташкил этилди.
Даставвал тадбир Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Отабек Маҳкамов томонидан очиб берилди. Сўнгра Ўзбекистон Республикаси Мадҳияси янгради. Тадбир мобайнида хорижга илм олиш мақсадида борган ва қатағон қурбони бўлган 270 нафар талабa ҳақида саҳна кўриниши намойиш этилди ҳамда СССРда “Жадидлар ҳаракати” ва мана шу ҳаракат йўлида уларни қатағон қилингани, шунингдек тадбир мобайнида ўз даврида ўзбек шоирлари ижодига тўсқинлик қилингани ҳақида талабаларга тушунча берилди.

Шунингдек, музей қурилиш арафасида қанчадан-қанча қатағон вақтида ҳалок бўлган жадидларнинг суяк қолдиқлари топилгани ҳақида маълумот берилди.
Маълумот ўрнида, музей 2000 йил 10 майда ташкил этилган.







