Ўзбекистон

Бўстон ҳокимининг 2 ўринбосари, Қашқадарёда “Ватанпарвар” раиси ўринбосари қўлга олинди

ДХХ Zamon.uz'га фош этилган коррупцион ҳолатлар бўйича маълумот берди.

Бўстон ҳокимининг 2 ўринбосари, Қашқадарёда “Ватанпарвар” раиси ўринбосари қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамкорлигида коррупцияга қарши курашиш йўналишида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, айрим мансабдор шахсларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

 

Хусусан, Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокимининг инвестиция ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари ўзаро тил бириктириб, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, тумандаги фермер хўжаликнинг 500 минг АҚШ долларлик экспорт режасини сохта экспорт операциялари орқали ёпиб бериш эвазига 65 млн. сўм миқдорида пора талаб қилишган.

 

Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари жорий йилнинг август ойида сўралган пулнинг 25 млн. сўмини аванс сифатида олади. Қолган қисмини эса, яъни 40 млн. сўмни туман ҳокимининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари орқали олаётган пайтда ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в”, “г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланди.

 

Бошқа ҳолатда эса фуқаро Давлат хавфсизлик хизмати “Call маркази”га мурожжаат қилиб, 2 нафар шахс ўзларининг ҳокимликда юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Сергели туманида жойлашган МЧЖга тегишли 1 гектар ер майдонининг тоифасини ўзгартириб, у ерда кўп қаватли уй-жой қуришга рухсат олиб бериш эвазига 900 минг АҚШ доллари талаб қилишганлигини айтади.

 

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний йўллар билан бойлик орттириш ниятида бўлган “уддабурон”лар олдиндан 220 минг АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланди.

 

Қашқадарё вилоятида истиқомат қилувчи фуқаронинг мурожаати асосда ДХХ ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Қарши шаҳрида жойлашган “Ватанпарвар” ташкилотининг вилоят кенгаши раиси ўринбосари ариза муаллифининг ўғлига имтихонсиз ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига, хизмат хонасида 20 млн сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Бўстон ҳокимининг 2 ўринбосари, Қашқадарёда “Ватанпарвар” раиси ўринбосари қўлга олинди | Zamon.uz