Бўстонлиққа олиб борувчи йўл вақтинча ёпилди
Ҳудудда велоспорт бўйича мусобақа ўтказилади.

9-10-11 сентябр кунлари велоспорт мусобақаси ўтказилиши муносабати билан Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобиль йўли ёпилади. Бу ҳақида вилоят ИИББ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида велоспорт бўйича Республика турнири ўтказилади. Шу муносабат билан соат 08:00 дан 15:00 га қадар D012 “Бектемир-Чорбоғ қ.” автомобиль йўлининг 34-километридан (Чирчиқ шаҳарга кириш “платина”) бошлаб 54-километрлари (Оқсоқота МФЙ “Файз” кафеси) оралиғида транспорт воситалари ҳаракати чекланади.
“Бўстонлиқ туманига борувчи фуқоролар Чирчиқ шаҳри ёҳуд Қораманас, Қўшқўрғон маҳаллалари орқали ҳаракатланишлари мумкин бўлади”, дейилади хабарда.







