Ўзбекистон

“Ҳозирда 60 мингдан ортиқ ўқитувчи 10-12 миллион сўм маош оляпти”

Шавкат Мирзиёев таълимдаги ютуқлар, мукофотлар ва раҳбарлар ўзгаришлари устида алоҳида тўхталди.

“Ҳозирда 60 мингдан ортиқ ўқитувчи 10-12 миллион сўм маош оляпти”

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги ислоҳотлар ижроси ҳамда келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Давлат раҳбари йиғилишда таълим ва ўқитувчиларнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлаб, “Таълим, таълим, таълим, муаллим, муаллим, муаллим” деган сўзларни такрорлади.

 

Йиғилишда ўқитувчиларга муносиб шароит яратиш, боғча ва мактабларни замонавий жиҳозлаш, хориждан мутахассислар жалб қилиш, янги дарслик ва ўқув дастурларини жорий этиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди. Шу йил бошидан бошлаб, ўқувчиларимиз халқаро фан олимпиадаларида 195 та медаль қўлга киритди. Уларга жами 10 миллиард сўм, мураббий ўқитувчиларга эса 3,5 миллиард сўм пул мукофоти берилиши режалаштирилган. Хорижий тил эгаллари жалб қилинган 1 мингдан ортиқ мактабда эса сертификат олган ўқувчилар сони бир йил ичида 2,5 баробарга ошди. Президент ҳар бир туман ва вилоят раҳбарларининг сифатли таълим орқали иқтисодий ривожланишга ҳисса қўшишини таъкидлади.

 

Ўтган даврда ўқитувчиларнинг ойлигига 10 дан ортиқ устамалар жорий этилгани қайд этилди. Президентнинг сўзларига кўра, ҳозирда ўз устида ишлаган 60 мингдан ортиқ ўқитувчи 10-12 миллион сўм маош олмоқда. Шу билан бирга, мактаб директорлари, боғча мудиралари ва уларнинг ўринбосарлари ойлиги ҳам 10 миллион сўмдан ошди. Янги баҳолаш тизими жорий этилган 1,5 минг мактабнинг 300 таси ижобий натижа кўрсатгани учун бутун жамоа 40 фоизгача устама олади.

 

Йиғилишда шунингдек, Президент ўқитувчилар ва мутасаддиларнинг фаолияти бўйича ўзгаришлар ҳақида хабар берди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Шохруҳ Далиев, ўринбосарлар Отабек Маҳкамов ва Сарвархон Бузрукҳонов лавозимидан озод этилди. Шу билан бирга, Президент Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори Адҳам Худайкулов бошқа ишга ўтгани, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги директори Шароф Ражаббаев эса лавозимидан озод этилди. Эндиликда мактабгача ва мактаб таълими ҳамда олий таълим, фан ва инновациялар вазирлари, уларнинг ўринбосарлари ва ҳокимлар превантив ва проактив иш олиб бориб, таълимнинг барча йўналишларида катта ўзгаришлар амалга оширишлари кўрсатиб ўтилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“Ҳозирда 60 мингдан ортиқ ўқитувчи 10-12 миллион сўм маош оляпти” | Zamon.uz