Навбатсиз хизмат: айрим фуқароларга янги имтиёз жорий этилади
Давлат хизматлари марказларида айрим фуқароларга навбат кутмасдан хизмат кўрсатиш механизми жорий этилмоқда.

Ўзбекистонда аҳолининг айрим тоифалари учун давлат хизматларидан фойдаланишда қўшимча қулайликлар яратилади.
Президент қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб пенсионерлар, ҳомиладор аёллар ҳамда уч ёшгача фарзанди бор фуқаролар Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилганда навбат кутмасдан бевосита хизмат олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Мазкур тартиб фуқароларга хизмат кўрсатишда бюрократик тўсиқларни камайтириш ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.







