Олий таълим вазирлигининг барча ўринбосарлари ишдан олинди
Шунингдек, Президент фармони билан Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори Адхам Худайкулов ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги директори Шароф Ражаббаев ҳам лавозимидан озод этилди.

“Тўғри, мактабгача ва мактаб таълимида ўзгаришлар бўляпти, дастурлар ишлаяпти, натижалар бор. Лекин касб-ҳунар ва олий таълимга масъул мутасаддилар ҳали таълимдаги ислоҳотлар мазмунини тўлиқ тушуниб етгани йўқ,” – деди давлатимиз раҳбари.
Шу боис, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг барча ўринбосарлари – биринчи ўринбосар Шохруҳ Далиев, ўринбосарлар Отабек Маҳкамов ва Сарвархон Бузрукҳонов ишдан олингани эълон қилинди.
Эндиликда мактабгача ва мактаб таълими ҳамда олий таълим, фан ва инновациялар вазирлари, уларнинг ўринбосарлари ва ҳокимлар превантив ва проактив иш олиб бориб, таълимнинг барча йўналишларида катта ўзгаришлар амалга оширишлари шартлиги кўрсатиб ўтилди.







