Ўзбекистон

Ўзбекистонда иш ташлаш ҳуқуқи қонуний асосда белгиланиши мумкин

Сенат ташаббуси асосида ишлаб чиқилган лойиҳа энди кейинги қонунчилик босқичларидан ўтади.

Ўзбекистонда иш ташлаш ҳуқуқи қонуний асосда белгиланиши мумкин

Ўзбекистон парламентида меҳнат муносабатларига оид муҳим ташаббус кўриб чиқилмоқда. Қонунчилик палатаси илк бор иш ташлаш институтини қонуний тартибга солишга доир қонун лойиҳасини муҳокама қилди.

 

Мазкур ҳужжат меҳнат кодексига иш ташлашни эълон қилиш ва уни ташкил этиш тартибларини аниқ белгилаб берувчи нормаларни киритишни назарда тутади. Унда жараённи бошлаш шартлари, уни кечиктириш, вақтинча тўхтатиб туриш ёки тугатиш механизмлари, шунингдек, ишчиларнинг кафолатлари ва айрим ҳолатларда чекловлар ўрнатилиши кўзда тутилган.

 

Лойиҳа мамлакат қонунчилигини Халқаро меҳнат ташкилоти конвенцияларига мувофиқлаштиришга хизмат қилади ҳамда йиллар давомида мавжуд бўлиб келган ҳуқуқий бўшлиқни бартараф этиши кутилмоқда.

 

Конституцияга киритилган ўзгаришларга мувофиқ, Сенат ҳам қонун ташаббуси ҳуқуқига эга бўлган субъект сифатида мазкур лойиҳани муҳокамага тақдим этди. Шу билан бирга, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил, Марказий сайлов комиссияси ҳамда камида 100 минг сайловчи ташаббус кўтариш ҳуқуқига эга экани таъкидланди.

 

Депутатлар қонун лойиҳасини маъқуллаб, уни белгиланган тартибда кейинги босқичларга ўтказдилар.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.