Ўзбекистон

Ўзбекистонда мактаб автобуслари тизими йўлга қўйилади

Қашқадарё ва Сурхондарёда дастлабки йўналишлар ишга туширилди.

Ўзбекистонда мактаб автобуслари тизими йўлга қўйилади

Ўзбекистон ҳудудларида мактаб автобуслари тизими босқичма-босқич жорий этилиши режалаштирилмоқда. Ушбу тизим чекка ва етиб бориш қийин бўлган ҳудудларда истиқомат қилувчи болаларнинг таълим муассасаларига қулай ва хавфсиз етиб боришини таъминлашга хизмат қилади.

 

Бугунги таълим соҳасига бағишланган йиғилишда қайд этилишича, мамлакатимизда ҳануз 74 минг нафар ўқувчи мактабга қатнаш учун ҳар куни 5–7 километр масофани пиёда босиб ўтмоқда. Бу эса ўқувчиларнинг саломатлиги, кайфияти ва ўзлаштиришига салбий таъсир кўрсатмоқда.

 

Амалиёт ишлари аллақачон бошланиб, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига 100 та мактаб учун бепул автобус йўналишлари ташкил қилинди. Самарқанд ва Жиззах вилоятлари ҳам мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлаб, бир ой ичида 100 та мактаб ўқувчиларини автобус орқали ташишни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

 

Давлат раҳбари йиғилишда бу тажрибани бошқа ҳудудларга ҳам татбиқ этиш зарурлигини таъкидлади. Мактаб автобусларининг босқичма-босқич жорий этилиши минглаб болаларнинг мактабга ўз вақтида ва хавфсиз етиб боришини таъминлайди, таълим сифати ва қамровини янада оширишга ёрдам беради.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда мактаб автобуслари тизими йўлга қўйилади | Zamon.uz