Табиий фанлар бўйича ихтисослаштирилган мактаб филиаллари ташкил этилади
Уларга ўқувчилар 7-синфдан қабул қилинади.

Ихтисослаштирилган таълим муассалари агентлиги тизимида табиий фанлар йўналишида Абу Али ибн Сино номидаги табиий фанларга ихтисослаштирилган мактабнинг филиаллари ташкил этилади.
Ўқувчилар 7-синфдан қабул қилинади, бунда ўқувчилар сони 24 нафардан ошмаслиги назорат қилинади.
Филиалларда ўқувчиларга турар жой ва бепул соғлом овқатланиш имконияти яратилади.
Раҳбар ва ўқитувчилар қатъий танлов асосида ишга қабул қилинади.
Бу мактаблар табиий фанларни чуқур ўргатиш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларни илмий-тадқиқот ишларига жалб қилишга хизмат қилади.







