Тошкентда Gentra бутунлай ёниб кетди
Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

Бугун, 9 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида Gentra русумли автомашина ёниб кетди. Бу ҳақида шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 16:30 да Юнусобод тумани Тошкент катта ҳалқа автомобиль йўлида автомобиль ёнаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 16:35 да етиб бориб, ёнғин соат 16:45 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.







