Август ойида Ўзбекистонда Ишбилармонлик фаоллиги индекси ижобий ўсишни сақлаб қолди
Фаоллик индекс кўрсаткичи 1029 бирликни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан қарийб 31 фоизга ошган.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ҳисоботига кўра, 2025 йил август ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 1029 бирликни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 2,9 фоиз, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса 30,9 фоизга ўсди.

Индекснинг ўсиши бир нечта асосий компонентлар билан боғлиқ:
-
хўжалик юритувчи субъектларнинг банк операциялари сони 7 фоизга камайган;
-
биржада хом ашё сотиб олиш жадаллиги 14,2 фоизга ошган;
-
фаол субъектлар сони бўйича кўрсаткич 0,4 фоизга ошган;
-
товар белгиларини рўйхатдан ўтказиш фаоллиги эса 15 фоизга пасайган.
Шунингдек, 2025 йил августида Ишбилармонлик фаоллиги индекси республиканинг 9 та ҳудудида ўтган ойга нисбатан ўсиш қайд этди. Жумладан, Сирдарё (72,3 %), Навоий (45,5 %), Андижон (38,3 %) вилоятлари ва Тошкент шаҳрида (36,7 %) сезиларли даражада кўтарилиш кузатилди.







