Ўзбекистон

Қирғизистондан ноқонуний олиб келинган тилла буюмлари ушлаб қолинди

ДХХ фош этилган воқеа бўйича Zamon.uz’ни хабардор қилди.

Қирғизистондан ноқонуний олиб келинган тилла буюмлари ушлаб қолинди

Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари томонидан божхона органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида катта миқдордаги заргарлик буюмлари контрабандасига чек қўйилди.

 

Аниқланишича, Фарғона туманида яшовчи фуқаро (1987 й.т.) қирғизистонлик шахс томонидан айланма йўллар орқали давлат чегарасидан ноқонуний олиб кирилган қимматбаҳо буюмларни қабул қилиб олган. У мазкур заргарлик маҳсулотларини моддий манфаат эвазига Фарғона шаҳрида уни кутиб турган Андижон вилояти, Жалақудуқ туманида яшовчи (1997 й.т.) бошқа бир шахсга топширётган вақтида қўлга олинган.

 

Олиб қўйилган тилла буюмларнинг умумий оғирлиги 5 килограмм 706 граммни ташкил этиб, дастлабки баҳолашга кўра, қиймати 5 миллиард 746 миллион сўмга тенг.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Чорвоқ сув омборида ота ва унинг икки ўғил чўкиб кетди

Ҳозирда қидирув ишлари амалга оширилмоқда.

custom img

АҚШнинг Сиэтл шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонаси расман очилди

Бу Тинч океани шимоли-ғарбий минтақасида мамлакатнинг биринчи консуллик муассасаси ҳисобланади.

custom img

Ўзбекистонда битирувчилари энг юқори натижа кўрсатган топ-20 олийгоҳ аниқланди

“Битирувчилар сифати индекси” иш берувчиларга олийгоҳ битирувчиларининг тайёргарлик даражасини баҳолашда муҳим кўрсаткич бўлиб хизмат қилади.

custom img

Ҳисоб палатаси раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди

Палата раисининг икки нафар ўринбосари лавозимидан озод этилди.

custom img

Самарқандда болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон саммити ўтказилади

Саммитда глобал муаммоларнинг болалар ҳаётига таъсири муҳокама қилинади.

custom img

Хоразмлик фуқаро 824 млн жаримага тортилгани айтилмоқда

МИБ ҳолат юзасидан Zamon.uz'га расмий муносабат билдирди.

custom img

Тошкентда бир кунда 22 та ЙТҲ содир бўлди, 4 киши жароҳатланди

4 сентябрь куни Тошкент автобусда 1,2 млн, метрода эса 862 мингдан ортиқ йўловчи ташилган.

custom img

Андижондаги “заправка”да Spark портлади

Ҳодиса оқибатида ёнғин чиқмаган ва тан жароҳати олганлар йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"