Ўзбекистон

“Саҳна – менинг ҳаётим”: Баҳодир Йўлдошев таваллудининг 80 йиллиги нишонланди

Ўзбекистон халқ артисти, машҳур режиссёр ва педагог Баҳодир Йўлдошев таваллудининг 80 йиллигига бағишланган “Саҳна – менинг ҳаётим” номли адабий-маърифий хотира кечаси бўлиб ўтди.

“Саҳна – менинг ҳаётим”: Баҳодир Йўлдошев таваллудининг 80 йиллиги нишонланди

Хотира кечасида ёд этилди

 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентнинг маслаҳатчиси Хайриддин Султонов, Маданият вазири Озодбек Назарбеков, санъат ва маданият арбоблари, шогирдлари, шоир ва ёзувчилар, талабалар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

 

Миллий театр равнақига қўшган улкан ҳисса

 

Баҳодир Йўлдошев нафақат спектакллар саҳналаштирган, балки ўзбек театрини янги босқичга олиб чиққан, ёш авлодни тарбиялаш ва миллий маданиятни тарғиб этишга катта ҳисса қўшган санъаткор сифатида ёдга олинди. Унинг ижодий йўли миллий драматургияни бойитишда, замонавий театр услубини шакллантиришда алоҳида ўрин тутгани таъкидланди.

 

Маданият вазири Озодбек Назарбеков ўз нутқида шундай деди:

“Баҳодир Йўлдошев фақат катта театр саҳналаридагина эмас, балки ёш ижодкорлар билан ҳам фаол ишлади. Унинг “Дийдор” театр-студияси фаолияти кўплаб ёшларни театр санъатига касбий тайёрлашда беқиёс аҳамият касб этди. Мустақилликнинг 34 йиллиги муносабати билан муҳтарам Президентимиз уни “Дўстлик” ордени билан тақдирладилар”.

 

Тадбир давомида

 

Кечада “Ўзбекфильм” студияси томонидан суратга олинган ҳужжатли фильм ва Баҳодир Йўлдошев ижодига оид машҳур асарлардан парчалар намойиш қилинди. Жумладан, “Келинлар қўзғолони”, “Искандар”, “Нодирабегим” спектакллари, “Оловли йўллар” фильми ҳамда “Дийдор” театр-студиясининг “Аршин мал алан” спектаклидан лавҳалар меҳмонларга тақдим этилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.