Ўзбекистон

Совуқ қуролни ноқонуний олиб юрган шахсларга нисбатан жавобгарлик кучаяди

Наркологик муаммога дуч келган фуқаролар суд қарори билан мажбурий даволанишга юборилиши мумкин.

Совуқ қуролни ноқонуний олиб юрган шахсларга нисбатан жавобгарлик кучаяди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва фуқаролар осойишталигини таъминлашга қаратилган янги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

 

Такидланишича, сўнгги йилларда совуқ қуролларни ноқонуний равишда жамоат жойларида олиб юриш ҳолатлари кўпайган. Бу эса аҳолининг ҳаёти ва соғлиги учун хавф туғдираётган омиллардан бири сифатида қайд этилди.

 

Лойиҳа доирасида бир қатор янги тартиблар белгиланмоқда. Хусусан, оилавий зўравонлик ёки болаларга нисбатан тажовуз қилган шахсларга қурол олиш ҳуқуқи берилмайди. Бундай ҳуқуқбузарлик содир этганларнинг мавжуд қуроллари ички ишлар органлари томонидан вақтинча олиб қўйилиши мумкин.

 

Шунингдек, қонун лойиҳасида спиртли ичимлик ёки наркотик моддаларга қарамлик муаммосига дуч келган шахсларни мажбурий даволаш тартиблари ҳам мустаҳкамлаб қўйилган. Эндиликда ҳатто бир марта маъмурий жавобгарликка тортилган фуқаро ҳам суд қарорига асосан даволаш муассасасига юборилиши мумкин бўлади.

 

Мутасаддиларнинг қайд этишича, мазкур ўзгаришлар ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, маҳаллаларда барқарор муҳитни таъминлаш ва ҳар бир фуқаронинг ҳаёти ҳамда хавфсизлигини самарали ҳимоя қилишга қаратилган.

 

Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланиб, эндиликда қонунчилик жараёнининг кейинги босқичларида кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Совуқ қуролни ноқонуний олиб юрган шахсларга нисбатан жавобгарлик кучаяди | Zamon.uz