Таълим вазирликларида янги тайинловлар амалга оширилди
Аввалроқ вазирнинг барча ўринбосарлари ишдан олингани эълон қилинган эди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида бўшаган лавозимларга янги тайинловлар амалга оширилди. Аввалроқ вазирнинг барча ўринбосарлари — Шохруҳ Далиев, Отабек Маҳкамов ва Сарвархон Бузрукхонов ишдан олингани эълон қилинган эди.
Янги қарорга кўра, Сардор Ражабов олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунга қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари бўлиб ишлаган.
Шунингдек, Бахтиёр Йўлдашев Президент Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори этиб тайинланди.
Бундан ташқари, Азизбек Турдиев Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У илгари вазирлик маслаҳатчиси сифатида фаолият юритган бўлиб, халқаро лойиҳаларда ҳам фаол қатнашиб келган.







