Ўзбекистон

Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш чоралари кучайтирилмоқда

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида 4,7 минг тонна зарарли ташлама атмосферага чиқишининг олди олинди.

Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш чоралари кучайтирилмоқда

Жорий йилнинг январь–август ойларида Тошкент шаҳри ҳавосини соғломлаштириш ва ифлосланиш манбаларини бартараф этиш бўйича кенг кўламли тадбирлар амалга оширилди.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 февралдаги 59-Ф-сон фармойиши асосида пойтахтда 12 та ҳудудий ишчи гуруҳ тузилди. Уларнинг таркибига вазирлик ва идоралардан 150 нафардан ортиқ мутахассис жалб қилиниб, саноат корхоналари, иссиқхоналар ва бошқа объектларда экологик талабларнинг бажарилиши мунтазам назоратга олинди.

 

Ўтган давр мобайнида 1452 та объект хатловдан ўтказилиб, 174 та тунги рейд ташкил этилди. Натижада 281 та қонун бузилиш ҳолати аниқланиб, 154 нафар шахсга нисбатан маъмурий баённома тузилди, 20 та объект фаолияти вақтинча тўхтатиш учун судга киритилди. 179 та қонунбузарлик бартараф этилди. Шунингдек, корхоналар томонидан 11 та замонавий қозон, 19 та фильтр ва 12 та чан тозалаш ускуналари ўрнатилди.

 

Экологик барқарорликни таъминлаш мақсадида “Яшил белбоғ” лойиҳаси доирасида йирик саноат корхоналари ҳудудида дарахт экиш ишлари бошланган. 2025 йилда 200 минг туп дарахт ва бута экилиши белгиланган бўлиб, баҳор мавсумида 79 490 туп кўчат ўтқазилди.

 

Бундан ташқари, “Тоза ҳаво” республика ойлигининг биринчи босқичи (10 апрель – 10 май) давомида 40 мингдан ортиқ автотранспорт воситаси текширилиб, 586 та машинада меъёридан ортиқ чиқинди газ чиқарилиши аниқланиб, камчиликлар бартараф этилди. Натижада 4,7 минг тонна зарарли ташламаларнинг атмосфера ҳавосига чиқарилишига йўл қўйилмади. Ҳозирда мазкур ойликнинг иккинчи босқичи (10 сентябрь – 10 октябрь) Тошкент шаҳрида давом этмоқда.

 

Пойтахт ҳавосини тоза сақлаш ва ифлосланиш манбаларини камайтиришга қаратилган тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш чоралари кучайтирилмоқда | Zamon.uz