Ўзбекистон

Йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчилар гувоҳномасидан маҳрум қилиниши мумкин

Ички ишлар вазирлиги таклифига кўра, бир ой ичида 10 марта қоида бузган ҳайдовчи олти ойга гувоҳномасиз қолиши мумкин.

Йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчилар гувоҳномасидан маҳрум қилиниши мумкин

Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланган қонун лойиҳасида йўл ҳаракати қоидаларини мунтазам равишда бузувчи ҳайдовчиларга нисбатан жавобгарликни кучайтириш таклифи илгари сурилди.

 

Ҳужжатда қайд этилишича, светафор талабларини бузиш, қарама-қарши йўналишга чиқиш, белгиланган тезликни 40–60 км/соатга ошириш каби хатти-ҳаракатлар оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаларига сабаб бўлаётгани кузатилмоқда.

 

Таклифга кўра, бир ой давомида ўн марта қоида бузган шахс охирги қоидабузарлиги учун нафақат жаримага, балки қўшимча тарзда олти ой муддатга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этиш жазосига тортилиши мумкин.

 

Ички ишлар вазирлиги бундай чоралар йўл ҳаракати қатнашчилари интизомини мустаҳкамлаш, оғир оқибатли бахтсиз ҳодисалар сонини камайтиришга хизмат қилишини таъкидламоқда.

 

Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун 25 сентябргача очиқ бўлиб қолади.

custom img

Чорвоқ сув омборида ота ва унинг икки ўғил чўкиб кетди

Ҳозирда қидирув ишлари амалга оширилмоқда.

custom img

АҚШнинг Сиэтл шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонаси расман очилди

Бу Тинч океани шимоли-ғарбий минтақасида мамлакатнинг биринчи консуллик муассасаси ҳисобланади.

custom img

Ўзбекистонда битирувчилари энг юқори натижа кўрсатган топ-20 олийгоҳ аниқланди

“Битирувчилар сифати индекси” иш берувчиларга олийгоҳ битирувчиларининг тайёргарлик даражасини баҳолашда муҳим кўрсаткич бўлиб хизмат қилади.

custom img

Ҳисоб палатаси раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди

Палата раисининг икки нафар ўринбосари лавозимидан озод этилди.

custom img

Самарқандда болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон саммити ўтказилади

Саммитда глобал муаммоларнинг болалар ҳаётига таъсири муҳокама қилинади.

custom img

Хоразмлик фуқаро 824 млн жаримага тортилгани айтилмоқда

МИБ ҳолат юзасидан Zamon.uz'га расмий муносабат билдирди.

custom img

Тошкентда бир кунда 22 та ЙТҲ содир бўлди, 4 киши жароҳатланди

4 сентябрь куни Тошкент автобусда 1,2 млн, метрода эса 862 мингдан ортиқ йўловчи ташилган.

custom img

Андижондаги “заправка”да Spark портлади

Ҳодиса оқибатида ёнғин чиқмаган ва тан жароҳати олганлар йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"