Ўзбекистон

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга ёрдам пули берилади

Моддий ёрдам пулининг миқдори 1 млн сўмни ташкил этади.

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга ёрдам пули берилади

2025/2026 йилги иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ноябрь ойида бир марталик моддий ёрдам ажратилади. Бу ҳақида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар бермоқда.

 

Президент қарорига кўра, 1 миллион сўм миқдоридаги ёрдам қуйидаги тоифадаги оилаларга берилади:

 

— “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” орқали болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олаётган оилалар;

— “Камбағал оилалар реестри”га киритилган оилалар;

— “Маҳалла еттилиги” томонидан тузилган қўшимча рўйхатга киритилган оилалар.

 

Қўшимча рўйхат шакллантирилаётганда қуйидагиларга устуворлик берилади:

— боқувчисини йўқотган оилалар;

— таркибида I ёки II гуруҳ ногирони бор оилалар;

— ногиронлиги бўлган болани парваришлаётган оилалар;

— газ таъминоти мавжуд бўлмаган ёки марказлашган иситиш тизимисиз кўп қаватли уйда яшовчи оилалар;

— бир хонадонда 3 ва ундан ортиқ оила бирга яшайдиган оилалар;

— узоқ муддатли даволанишни талаб этувчи оғир касалликка чалинган шахс яшайдиган оилалар;

— ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар яшайдиган оилалар.

 

Мазкур ёрдамни олиш учун эҳтиёжманд оилалар жорий йилнинг 25 сентябрига қадар “Маҳалла еттилиги”га мурожаат қилиши керак.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.