Ўзбекистон

Ногиронлиги бўлган болалар учун ижтимоий такси хизмати 14 та шаҳарда йўлга қўйилди

Давлат сафар харажатларининг асосий қисмини қоплайди, хизмат эса Yandex Go орқали буюртма қилинади.

Ногиронлиги бўлган болалар учун ижтимоий такси хизмати 14 та шаҳарда йўлга қўйилди

Баҳорда Тошкент, Самарқанд ва Андижонда синов тариқасида йўлга қўйилган ижтимоий такси хизмати эндиликда бутун мамлакат бўйлаб кенгаймоқда. Яна 11 та шаҳар – Бухоро, Қарши, Фарғона, Урганч, Қўқон, Жиззах, Наманган, Навоий, Нукус, Гулистон ва Хивада ҳам лойиҳа ишга тушди. Шу тариқа, бугунги кунда умумий ҳисобда 14 та шаҳарда ногиронлиги бўлган болалар учун махсус такси хизмат кўрсатмоқда.

 

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги томонидан Yandex Uzbekistan билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Унга кўра, ногиронлиги бўлган болалар мактабга бориб-килишида ижтимоий таксидан фойдаланиш имконига эга бўлади. Бу хизмат ота-оналарнинг кундалик ташвишларини камайтириши ва болаларнинг ўқишга бемалол қатнашига ёрдам бериши кутилмоқда.

 

Давлат ҳар бир бола учун ойига 494 400 сўмгача транспорт харажатларини қоплаб беради. Компенсация миқдори имтиёз турига қараб сафар қийматининг 60 ёки 100 фоизини ташкил қилиши мумкин. Буюртмалар Yandex Go иловаси орқали амалга оширилади. Унда ногиронлар аравачасидан фойдаланадиган йўловчилар учун махсус опциялар мавжуд. Муҳими, Yandex Go бу хизматдан комиссия олмайди – маблағ тўғридан-тўғри ҳайдовчиларга йўналтирилади.

 

Мутасаддиларнинг қайд этишича, лойиҳа оддий транспорт хизматидан кўра кенгроқ ижтимоий аҳамиятга эга. Чунки у нафақат болаларнинг хавфсиз ва қулай қатновини, балки ота-оналарнинг ҳам ўзини ёлғиз ҳис қилмаслигини таъминлайди. Шу боис ижтимоий такси дастури кўплаб оилалар учун катта енгиллик бўлиши кутилмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.