Ўзбекистон

Ўзбекистонликлар Россияга “загран” паспортсиз кириши мумкин

ТИВ маълумотига кўра, янги тартиб жорий этилиши учун зарурий давлатлараро келишув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонликлар Россияга “загран” паспортсиз кириши мумкин

Ўзбекистон ва Россия ўртасида фуқароларнинг икки мамлакат ҳудудига кириши учун қўшимча қулайликлар жорий этилиши кутилмоқда. Жумладан, томонлар фуқароларга ташқи (“загран”) паспорт талаб қилинмаган ҳолда, ички паспорт ёки ID-карта орқали чегарадан ўтишга рухсат бериш масаласини муҳокама қилмоқда.

 

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ахрор Бурхоновнинг таъкидлашича, ҳозирда зарурий давлатлараро келишув ишлари олиб борилмоқда. “Музокаралар давом этмоқда, айрим техник жиҳатлар бўйича келишувга эришилиши керак. Шу сабабли ушбу тартибнинг қачон амалиётга жорий этилиши ҳақида ҳозирча аниқ сана айтиш имконияти йўқ”, — деди у.

 

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил май ойида Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Россия, Қозоғистон ва Озарбайжон фуқароларига ички ҳужжатлари орқали мамлакатга қисқа муддатли ташриф буюриш имкониятини яратиш масаласини кўриб чиқаётган эди.

 

Айни пайтда Ўзбекистон ва Россия ўртасида визасиз тартиб амал қилади. Бироқ икки давлат фуқаролари учун ташқи паспорт ва белгиланган муддатларда вақтинчалик рўйхатдан ўтиш мажбурияти сақланиб қолмоқда. Янги келишув амалга ошса, бу тартиб сезиларли даражада соддалаштирилади.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Сербиянинг маданий мероси билан танишди

Мулоқот чоғида Зироат Мирзиёева ва Тамара Вучич Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидладилар.

custom img

Белград кўчаларидан бирига “Тошкент” номи берилди

“Тошкент” кўчаси икки халқ дўстлигини мустаҳкамлашга қатъий интилишнинг ёрқин рамзига айланишига ишонч билдирилди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Сербия Республикаси ордени билан тақдирланди

Сербия Президенти Александр Вучич Шавкат Мирзиёевга мамлакатнинг олий давлат мукофотини топширди.

custom img

Намангандаги резина ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин чиқди

Ёнғин қарийб бир соатда бартараф этилди.

custom img

Тошкентда мактаб ўқувчилари оммавий жанжаллашди

Ҳолат юзасидан уларнинг ота-оналарига маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

custom img

Туркияда ўзбекистонлик келин тилла ўғирлагани ҳақидаги айбловларни рад этди

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси расмий муносабат билдирди.

custom img

Янги Тошкентда қурилиш маҳсулотлари ёниб кетди

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

custom img

Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг тинч мамлакат деб топилди

Global Peace Index 2026 рейтингида Ўзбекистон 163 давлат орасида 37-ўринни эгаллади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"