Ўзбекистон

Пайнет қурилмасини ўғирламоқчи бўлган “шоввозлар” ушланди

Қурилма ичида 5 миллион 263 минг сўм пул бўлгани қайд этилган.

Пайнет қурилмасини ўғирламоқчи бўлган “шоввозлар” ушланди

Навоийда пайнет қурилмасини ўғирлашга уринган уч нафар йигит қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Файоз Қосимов маълум қилди.

 

Аниқланишича, 22–24 ёш оралиғидаги, бир-бирини олдиндан таниш уч нафар шахс тунги пайт Тараққиёт маҳалласи ҳудудида жойлашган пул жўнатиш қурилмасига “ҳужум” қилган. Улар юзларига ниқоб, қўлларига тиббий қўлқоп кийиб, давлат рақамисиз автомашина ёрдамида қурилмани олиб кетган. Қурилма ичида 5 миллион 263 минг сўм пул бўлгани қайд этилган.

 

Вилоят ИИБ тезкор-қидирув хизмати ҳамда жиноят қидирув бошқармаси ходимлари олиб борган тезкор чоралар натижасида гумондорлар шу туннинг ўзида навбатдаги режани амалга ошириш чоғ‘ида қўлга олинган.

 

Улар устидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича иш қўзғатилган. Шунингдек, етказилган 36 миллион 763 минг сўм миқдоридаги моддий зарар уларнинг зиммасига юклатилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Пайнет қурилмасини ўғирламоқчи бўлган “шоввозлар” ушланди | Zamon.uz