Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг иқтисодий салоҳияти бўйича тақдимот билан танишди

Вилоятда 2,5 млрд долларлик янги лойиҳалар натижасида 11 мингдан ортиқ иш ўрни яратилади.

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг иқтисодий салоҳияти бўйича тақдимот билан танишди

11 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида Тошкент вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлиги ва истиқболли режалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

 

Сўнгги саккиз йил давомида вилоят иқтисодиётида сезиларли ўсиш қайд этилди: 10 млрд долларлик ҳудудий ва 8 млрд долларлик тармоқ инвестициялари жалб қилинди. Шу даврда 10 мингга яқин саноат, савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари иш бошлади. Охирги уч йилда эса йиллик айланмаси 10 млрд сўмдан юқори бўлган корхоналар сони 1,8 баробар ошиб, 1,7 мингтага етди. Йиллик айланмаси 100 млрд сўмдан ортиқ корхоналар эса 137 тадан 193 тага кўпайди.

 

Экспорт ҳажмлари ҳам сезиларли суръатда ўсмоқда. Агар аввалги йилларда вилоятнинг йиллик экспорти 1 млрд долларга ҳам етмаган бўлса, жорий йилнинг дастлабки 8 ойида бу кўрсаткич аллақачон ортиб кетди. Бу эса янги ишлаб чиқариш қувватлари ва сармоядорларнинг фаол иштирокӣ самарасидир.

 

Йиғилишда хорижий инвесторлар иштирокида 2,1 млрд долларлик йирик саноат паркларини ташкил этиш, вилоятни 2025–2027 йилларда жадал ривожлантириш бўйича қабул қилинган Президент қарорларини изчил амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Мазкур дастурлар ижроси учун 40 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилган бўлиб, улар иш ўринлари яратиш ва камбағалликни қисқартиришга хизмат қилади.

 

Вилоятда жами 2,5 млрд долларлик инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилган. Улар натижасида 11 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилади ва 434 млн долларлик экспорт салоҳияти шакллантирилади.

 

Президент йиғилишда Тошкент вилояти нафақат саноат ва қишлоқ хўжалиги, балки пойтахт бозорига яқинлиги билан ҳам энг катта имкониятларга эга ҳудуд эканини таъкидлади. Шу сабабли инвестиция, экспорт ва бандлик кўрсаткичларини янада ошириш зарурлиги қайд этилди.

 

Йиғилишда, хусусан, Нурофшон, Олмалиқ ва Чирчиқ шаҳарларида хорижий инвестициялар асосида саноат корхоналарини таъминлаш учун иккита янги нимстанция қурилиши режалаштирилди. Бекободда автомобиль эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариш, Оққўрғонда озиқ-овқат ва тўқимачилик корхоналари ташкил этиш, Оҳангарон, Ангрен ва Ўрта Чирчиқда эса туризм ва савдо инфратузилмасини ривожлантириш кўзда тутилмоқда.

 

Шунингдек, вилоятни пойтахт билан тезкор электр поёздлар орқали боғлаш лойиҳаси тақдим этилди. Бу нафақат транспорт қулайлигини оширади, балки янги уй-жойлар, инфратузилма ва хизматлар бозорини кенгайтиришга хизмат қилади.

 

Йиғилишда маҳаллаларда бандликни ошириш, боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик ва бошқа йўналишларни ривожлантириш бўйича "Агростар" компанияси билан ҳамкорлик механизмлари белгилади. Шунингдек, экин майдонлари ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспорт қилиш ҳажмини кўпайтириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

 

Президент Шавкат Мирзиёев якунда Тошкент вилоятининг мавжуд имкониятларини тўлиқ ишга солиб, уни саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳасида юқори натижаларга эришувчи ҳудудга айлантириш зарурлигини таъкидлади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг иқтисодий салоҳияти бўйича тақдимот билан танишди | Zamon.uz