Ўзбекистон

Сурхондарёда ноқонуний экстремистик гуруҳ фаолияти фош этилди

ДХХ Zamon.uz’га воқеа тафсилотларини маълум қилди.

Сурхондарёда ноқонуний экстремистик гуруҳ фаолияти фош этилди

Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди қарорига мувофиқ фаолияти тақиқланган “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террорчилик ташкилоти тарафдорларидан иборат ноқонуний гуруҳ фош қилинди.

 

Аниқланишича, ушбу гуруҳ аъзолари диний йиғинлар ниқоби остида террорчилик ташкилотлари мафкурачиларининг материалларини тинглаб, Сурия давлатига бориб жангариалар сафига қўшилиш, шунингдек, ўзларини портлатиш орқали “шахид” бўлиш масалаларини муҳокама қилишган.

 

Шунингдек, улар ижтимоий тармоқлар орқали хориждаги террористлар билан алоқа ўрнатиб, портловчи моддалар ва заҳарли кимёвий воситаларни тайёрлаш бўйича электрон қўлланмалар орқали саботаж ҳаракатларини амалга оширишни режалаштиришган.

 

Суд текширувлари давомида жиноят гуруҳининг айрим аъзолари илгари ҳам экстремистик фаолият учун жавобгарликка тортилиб, уларга нисбатан аввалги жараёнларда енгиллик қўлланилгани маълум бўлди.

 

Натижада, 20 нафар фаол иштирокчига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, улар Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича айбли деб топилди ва қилган жиноятларига қараб 6 йилдан 13 йилгача озодликдан маҳрум этилди. Гуруҳнинг айрим аъзоларига эса инсонпарварлик тамойиллари асосида енгиллик берилди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Сурхондарёда ноқонуний экстремистик гуруҳ фаолияти фош этилди | Zamon.uz