Тошкентдаги ишлаб чиқариш цехида ёнғин чиқди
Ҳолат юзасидан шаҳар ФВБ маълумот берди.

Бугун, 11 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги Яккасарой туманида жойлашган ишлаб чиқариш цехида ёнғин юз берди. Ҳолат юзасидан шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, соат 12:40 да Яккасарой тумани Қушбеги кўчасида жойлашган пластмасса қувурлари ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарувчилар соат 12:46 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:08 да қуршаб олинган ва 13:15 да ўчирилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган







