Долларнинг расмий курси пасайди
1 АҚШ доллари 12 426,83 сўм этиб белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 12 сентябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 20,52 сўмга пасайиб, 12 426,83 сўмни ташкил қилди.
Евро курси эса 20,76 сўмга кўтарилиб, 14 566,73 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли ҳам 0,88 сўмга ошиб, 146,96 сўмни ташкил этди.







