Ўзбекистон

Ўзбекистон илк бор халқаро кончилик кўргазмасида қатнашмоқда

Унда 14 давлатдан 300 га яқин йирик ва кичик компаниялар иштирок этмоқда.

Ўзбекистон илк бор халқаро кончилик кўргазмасида қатнашмоқда

Мўғулистоннинг пойтахти Улан-Батор шаҳрида навбатдаги Mining Week & MinePro 2025 – тўртинчи халқаро кончилик кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Ушбу нуфузли анжуман кончилик соҳаси бўйича минтақадаги энг йирик тадбирлардан бири сифатида эътироф этилади ва у кон саноатининг бугунги ютуқлари ҳамда истиқболдаги имкониятларини намойиш этишга хизмат қилади.

 

Мазкур кўргазмада илк бор Ўзбекистон Республикаси расмий делегацияси кенг кўламда иштирок этмоқда. Жумладан, Тоғ-кон саноати вазирлиги, «Навоийуран» давлат корхонаси, "Uzbek Overseas Geology Company" хорижий геология компанияси, «Навоий» КМК, «Олмалиқ» КМК, "Ўзбекистон металлургия заводи" ҳамда "Ўзбекистон Технологик металлар комбинати" ўз стендлари билан қатнашиб, мамлакатимизнинг бой табиий ресурслари, илғор геология-қидирув ишлари, кончиликдаги замонавий технологиялар ва ишлаб чиқариш салоҳиятини кенг жамоатчиликка намойиш этмоқдалар.

 

Кўргазмада Ўзбекистон компаниялари хорижий компаниялар билан танишув учрашувларини ўтказиб, ўз имкониятлари ва истиқболдаги ҳамкорлик йўналишлари ҳақида суҳбатлашдилар.

 

Жорий йилда ўтказилаётган Mining Week & MinePro 2025 кўргазмасида 14 давлатдан 300 га яқин йирик ва кичик компаниялар иштирок этмоқда. Анжуман доирасида халқаро конференциялар, панель муҳокамалар, инновацион тақдимотлар ва кооперация учрашувлари ташкил этилган бўлиб, улар кончилик саноатида юқори самарадорликка эришиш, экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда инвестиция муҳитини яхшилаш масалаларига қаратилган.

 

Мазкур нуфузли тадбир Ўзбекистон учун ўз кончилик ва металлургия салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, хорижий инвесторлар ва етакчи компаниялар билан узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, шунингдек, соҳада замонавий ва инновацион ёндашувларни жорий этишда муҳим платформа бўлиб хизмат қилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистон илк бор халқаро кончилик кўргазмасида қатнашмоқда | Zamon.uz