Ўзбекистон

Ўзбекистон иқтисодиётнинг асосий соҳаларида бизнес муҳитининг ижобий динамикасини намоён қилмоқда

Ички талабнинг ортиши ва бандлик борасидаги ижобий кутилмалар иқтисодий ўсишнинг асосий драйверлари бўлмоқда.

Ўзбекистон иқтисодиётнинг асосий соҳаларида бизнес муҳитининг ижобий динамикасини намоён қилмоқда

Ҳаракатлантирувчи омиллар — ички талабнинг кенгайиши ва бандлик соҳасидаги ижобий кутилмалар ҳисобланади.

 

Ички талабнинг ортиши ва бандлик борасидаги ижобий кутилмалар иқтисодий ўсишнинг асосий драйверлари бўлмоқда.

 

2025 йил 12 сентябрь, Тошкент. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) жорий йил август ойи учун бизнес муҳити таҳлили натижаларини эълон қилди. Таҳлил натижаларига кўра, бизнеснинг ҳозирги ҳолати ва яқин келажакдаги ривожланиш бўйича кутилмаларни акс эттирадиган Бизнес муҳити индекси шакллантирилди.

 

Бизнес муҳити таҳлили

 

Август ойида умумий бизнес муҳити индекси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 пунктга ўсиб, 55 бандни ташкил этди. Бу ўсиш асосан ҳозирги фаолликнинг ўсиши ҳисобига кузатилди. Бизнес муҳитининг жорий ҳолати индекси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10 бандга ўсиб, 49 бандни ташкил этди.

 

Жорий ҳолат индекси тадбиркорларнинг амалдаги вазиятга, яъни сотувлар, иш билан таъминлаш, талаб, ресурсларга етарли кириш имкони ва фаолият муҳитининг барқарорлиги каби омилларга нисбатан муносабатини акс эттиради.

 

Шу билан бирга, бизнеснинг истиқболдаги кутилмалари индекси 67 банддан 62 бандгача бироз пасайган бўлса-да, ҳануз юқори даражада сақланиб қолмоқда. Бу эса тадбиркорларнинг келажакка бўлган ишончи барқарор эканини кўрсатади.

 

Ўзбекистонда бизнес-муҳити динамикаси

 

Ўзбекистонда тадбиркорлар ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, барқарор ижобий динамика кузатилмоқда. Жорий йил август ойида ўз бизнесининг жорий ҳолатини «яхши» деб баҳолаган респондентлар улуши ўтган йил август ойидаги 41%дан жорий йил 45% гача ўсди. Шу билан бирга, респондентларнинг 39% сўнгги уч ойда бизнес кўрсаткичлари яхшиланганнини таъкидлаган бўлса, 41% талаб ўсганлигини билдирган.

 

Келгуси ойларга оид кутилмалар ҳам юқори даражада сақланмоқда. Хусусан, респондентларнинг 69% яқин уч ой ичида ўз бизнеси ўсишда давом этишига ишонмоқда, 62% қўшимча талаб ўсишини кутмоқда, 53% эса ишчилар сони кўпаяди, деб прогноз бермоқда.

 

Сектор таҳлили

 

Август ойида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасидаги бизнес муҳити секторнинг позициялари мустаҳкамланаётганини ва тадбиркорлар ишончи ортаётганини кўрсатди. Ой давомида индекс 7 бандга ўсиб, 57 бандни ташкил этди ва ўтган йилги кўрсаткичдан 1 бандга яхшиланди.

 

Сўров натижаларига кўра, қишлоқ хўжалигида тадбиркорларнинг 50% ўз бизнеси ҳолатини «яхши» деб баҳолаган, бу эса ўтган йилги кўрсаткичдан 10 бандга юқори. Шу билан бирга, респондентларнинг 42% сўнгги уч ойда бизнеси яхшиланганини қайд этган. Қишлоқ хўжалигидаги истиқболдаги кутилмалар индекси 68 бандга етди.

 

Саноатда ишлаб чиқариш фаоллигининг жонланиши кузатилди. Жумладан, бизнес-муҳитининг жорий ҳолат индекси 3 бандга ўсиб, 41 бандни ташкил этди. Шу билан бирга, умумий индекс 2 бандга пастлаб, 48 бандни ташкил этди.

 

Саноатдаги тадбиркорларнинг деярли ярми вазиятни қониқарли деб баҳолаган. Ишчилар сонининг ўсиши (28%) иш ўринлари кенгаяётганидан далолат беради. Шу билан бирга, респондентларнинг 70% бизнесининг яқин келажакда яхшиланишига ишонмоқда.

 

Хизматлар соҳасида бизнес-муҳити индекси ўтган йилга нисбатан 5 бандга яхшиланиб, 57 бандга етди. Эътиборли жиҳати шундаки, жорий ҳолат индекси 16 бандга ошиб, 52 га етган.

 

Тадбиркорларнинг ярми (47%) ўз бизнесининг жорий ҳолатини «яхши» деб баҳолаган. Респондентларнинг учдан биридан кўпроғи (39%) сўнгги уч ойда яхшиланганини қайд этган. Шу билан бирга, бозор иштирокчиларининг чорак қисми (26%) яқин уч ойда сезиларли ўзгаришлар бўлмаслигини тахмин қилган.

 

Қурилиш тармоғида бизнес-муҳити ўтган йилга нисбатан 5 бандга ўсиб, 61 бандга етган. Жорий ҳолат индекси 15 бандга ошиб, 60 бандни ташкил этган — бу бизнес фаоллигининг сезиларли даражада яхшиланаётганини кўрсатади. Жорий фаолиятдаги ижобий ўзгаришларга қарамасдан, истиқболдаги кутилмалар индекси бироз пасайиб, 62 бандни ташкил этди.

 

Сўровга кўра, тармоқдаги тадбиркорларнинг 37% сўнгги уч ойда бизнеси яхшиланганини маълум қилган, бу ўтган йилнинг август ойидаги кўрсаткичдан 8 фоиз бандга кўп. Янада муҳимроғи — респондентларнинг 69% яқин ойларда бизнес ҳолати янада яхшиланишини кутаётган бўлса, бир йил олдин бу кўрсаткич 61%ни ташкил этган эди.

 

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, Ўзбекистонда тадбиркорликни барқарор ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар шаклланмоқда. Бандлик соҳасидаги ижобий кутилмалар, ички талабнинг кенгайиши ҳамда қишлоқ хўжалиги, саноат, хизматлар ва қурилиш каби асосий тармоқларнинг мустаҳкамланиши келгусидаги ўсиш учун замин яратмоқда. Айрим кутилмалардаги тузатишларга қарамасдан, бизнес келажакка ишонч билан қарамоқда. Бу эса инвесторлар учун муҳим сигнал ва мамлакат иқтисодий барқарорлигининг асосий омилларидан бири ҳисобланади.

 

Ўзбекистон бизнес муҳити индекси Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан саноатнинг турли тармоқларидаги 1000 дан ортиқ корхоналарда ўтказилган сўровлар асосида ҳисоблаб чиқилади. Бизнес муҳитининг ўзгариши индекатори IFO институти (Германия) методологиясига асосланган. Сўровлар давомида корхона раҳбарлари ишлаб чиқариш динамикаси, талаб, нархлар ва бошқа кўрсаткичлар асосида тадбиркорлик фаолиятидаги жорий ва кутилаётган ўзгаришларни баҳолайдилар.

 

Гаипов Зоҳиджон,

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Иқтисодиёт тармоқлари рақобатбардошлиги ва инвестицион фаолликни ўрганиш шўъбаси

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ўзбекистон иқтисодиётнинг асосий соҳаларида бизнес муҳитининг ижобий динамикасини намоён қилмоқда | Zamon.uz