Ўзбекистон

Рецепт билан бериладиган дорилар энди электрон шаклда тайинланади

12 декабрдан бошлаб “Электрон рецепт” тизими тўлиқ кучга киради.

Рецепт билан бериладиган дорилар энди электрон шаклда тайинланади

Ўзбекистонда рецепт асосида бериладиган дориларни электрон шаклда ёзиш тартиби жорий этилди. Ҳукумат қарорига биноан, шифокор томонидан тасдиқланган рецепт автоматик тарзда “Электрон рецепт” модулига узатилади ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот тизимига уланган дорихоналарда электрон шаклда кўринади.

 

Электрон рецептда дори воситасининг номи, дозаси, қабул қилиш усули ва муддати киритилади. Ҳужжат QR код билан тасдиқланади ва барча маълумотлар беморнинг электрон тиббий картасига қайд этилади. Дорихона фармацевтлари дориларни беморга топширар экан, қадоқлаш муддати ва бошқа муҳим тафсилотларни белгилайди. Шифокор эса ёзилган дориларни онлайн кузатиб бориши мумкин бўлади.

 

Мазкур тартиб тиббий кўрсатма бўлмаган ҳолларда, мамлакатда рўйхатдан ўтмаган дорилар ҳамда наркоз воситаларига нисбатан қўлланилмайди. Электрон рецептнинг тўғри юритилиши Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан назорат қилинади.

 

Низом 2025 йил 12 декабрдан кучга киради. Мутахассисларнинг фикрича, ушбу тизим дорилар бозорида шаффофликни ошириши, шифокорлар томонидан кераксиз дори ёзилишининг олдини олиши ҳамда контрабанда маҳсулотлар савдосига чек қўйиши кутилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Рецепт билан бериладиган дорилар энди электрон шаклда тайинланади | Zamon.uz