Ўзбекистон

Тошкент иссиқлик электр марказида мазутдан умуман фойдаланилмайди

Аҳоли учун энергия ишлаб чиқаришда фақат газ-турбиналар қўлланилади.

Тошкент иссиқлик электр марказида мазутдан умуман фойдаланилмайди

Тошкент иссиқлик электр марказида эндиликда мазут ёқилғисидан умуман фойдаланилмайди. Бу ерда электр ва иссиқлик энергияси фақат табиий газ асосида ишлайдиган замонавий қурилмалар ёрдамида ишлаб чиқарилмоқда.

 

Давлат раҳбарининг ташаббуси билан 2024-йилда марказда умумий қуввати 64 МВт бўлган янги газ-турбиналари ишга туширилган. Ушбу қурилмалар орқали йилига 515 млн кВт⋅соат электр ва 630 Гкал иссиқлик энергияси пойтахт аҳолиси ҳамда иқтисодиёти эҳтиёжлари учун ишлаб чиқарилмоқда.

 

Экологик хавфсизлик ҳам марказ эътиборида. Ҳудудда жойлашган 3 та замонавий газ-турбинали қурилмага экопостлар ўрнатилиб, атмосферага чиқарилаётган газлар доимий равишда мониторинг маркази томонидан кузатилиб, таҳлил қилинмоқда. Шунингдек, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ва Туркиянинг “Iltekno” компанияси ҳамкорлигида Чилонзор, Олмазор ва Сергели туманларида когенерация марказлари қурилиб, уларда ҳам сўнгги технологиялар асосида экологик хавфсиз энергия ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

 

Келгусида Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Шайхонтоҳур, Учтепа, Миробод, Яшнобод ва Янгихаёт туманларида ҳам худди шундай қурилмалар барпо этилиши режалаштирилган. Шу билан бирга, марказ шаҳар экологиясини яхшилашга ҳисса қўшмоқда: фақатгина 2025-йилда “Яшил макон” умуммиллий дастури доирасида 5 минг туп манзарали дарахт экилди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Тошкент иссиқлик электр марказида мазутдан умуман фойдаланилмайди | Zamon.uz