Тошкентда ўсмир йигит Spark'да ЙПХ машинасини уриб, ағдариб юборди
Оқибатда иккала ҳайдовчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Бугун, 12 сентябрь куни Тошкент шаҳрида ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган йигит Spark автомашинасида ЙПХ ходимининг машинаси билан йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Бу ҳақида шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълум қилди.
Қайд этилишича, соат 00:45 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида 2008 йилда туғилган Б.Ж. давлат рақам белгиларисиз Spark русумли автомашинасини бошқариб келаётиб, ўз йўналишини Чўпон ота кўчасига ўзгартириб 3-қатордан 1-қаторга кескин бурилган ва ҳаракатни ўнга ўзгартирган.
Шу вақта ўз йўналишида 1-қаторда ҳаракатланиб келаётган ЙПХ ходими бошқарувида бўлган Lacetti русумли хизмат автомашинаси билан тўқнашиб йўл транспорт ҳодисасини содир этган.
ЙТҲ натижасида автомашина ҳайдовчиларига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Оғир тан жароҳат олганлар йўқ.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.







