Тошкентдаги 62-мактаб директори педагогларни ҳақорат қилган учун ишдан олинди
Раҳбарнинг хатти-ҳаракати касбий одоб қоидаларига зид деб топилган.

Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги 62-мактаб директори лавозимидан озод этилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда мактаб раҳбари 1-синф ўқувчилари иштирокида аёл ўқитувчиларни ҳақорат қилгани қайд этилганди. Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.
Бошқарма ахборотига кўра, ходимнинг ҳаракати касбий одоб меъёрларига зид деб топилиб, унга нисбатан қонуний чоралар кўрилган ва раҳбарлик лавозимидан озод этилган.
Шунингдек, бошқарма тизимида фаолият юритаётган барча педагог ва раҳбар ходимлардан касбий этика қоидаларига қатъий амал қилиш талаб этилиши яна бир бор эслатиб ўтилди.







