Ўзбекистон

8 ойда 47,2 трлн сўм тушум давлат буджетига ўтказилди – Божхона қўмитаси

Яширин иқтисодиётга қарши курашда қарийб 790 млрд сўмлик ноқонуний товарлар ушлаб қолинди.

8 ойда 47,2 трлн сўм тушум давлат буджетига ўтказилди – Божхона қўмитаси

Давлат божхона қўмитасида 2025 йилнинг январь–август ойларида амалга оширилган чора-тадбирлар юзасидан брифинг бўлиб ўтди. Унда Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими бошлиғи Ҳ.Тангриев маълумот берди.

 

Ҳисобот даврида чегара-божхона постлари орқали 1,1 mln.dan ортиқ юк автотранспорт воситаси ва ярим миллиондан кўпроқ юк вагонлари ҳаракатланган. Йўловчилар оқими эса 41 млн нафардан ошган. Шу билан бирга, 742 мингдан зиёд божхона юк декларациялари расмийлаштирилган.

 

Мамлакат буджетига 47,2 трлн сўм божхона тўловлари ўтказилиб, режа 101,2 фоизга бажарилди. Шунингдек, тадбиркорларга 36,2 трлн сўмлик божхона имтиёзлари қўлланилди, 350 дан ортиқ субъектга 3,7 трлн сўм тўловларни кечиктириб тўлаш ҳуқуқи берилди.

 

Яширин иқтисодиётга қарши кураш доирасида 27 мингдан ортиқ қонунбузарлик аниқланиб, 789 млрд сўмлик ноқонуний товарлар, жумладан, валюта қимматликлари, заргарлик буюмлари ва тамаки маҳсулотлари мусодара қилинди. Бундан ташқари, божхоначилар 1,3 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар, шунингдек, ноқонуний қуроллар ва патронларни ҳам ушлаб қолишга муваффақ бўлди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

8 ойда 47,2 трлн сўм тушум давлат буджетига ўтказилди – Божхона қўмитаси | Zamon.uz