Ўзбекистон

Бир нечта вилоятларда прокурор, судья ёрдамчиси ва адвокатларнинг коррупцион ҳаракатлари фош этилди

ДХХ Zamon.uz’га воқеа тафсилотларини маълум қилди.

Бир нечта вилоятларда прокурор, судья ёрдамчиси ва адвокатларнинг коррупцион ҳаракатлари фош этилди

Давлат хавфсизлик хизмати, прокуратура органлари ҳамда иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида Сурхондарё, Андижон ва Жиззах вилоятларида мансабдор ва ҳуқуқшунос шахсларнинг қонунга хилоф ҳаракатлари фош этилди.

 

Сурхондарё вилояти прокуратурасининг бўлим прокурори хизмат мавқеидан фойдаланиб, Денов тумани ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими юритувига келиб тушган, 1999 йилда туғилган фуқаро билан боғлиқ терговга қадар текширув материалларида жиноят аломатлари мавжуд бўлишига қарамай, жиноят иши қўзғатмаслик тўғрисида кўрсатма беришини айтиб, эвазига 2000 АҚШ доллари талаб қилган.

 

Жорий йилнинг 5 сентябр куни у сўралган пул маблағидан 5 миллион сўмни ўз номидаги пластик карта орқали ўтказиб олган. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Термиз шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда прокурор талаб қилинган пулдан 1300 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди бўйича жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

 

Андижон вилояти суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьясининг катта ёрдамчиси Андижон шаҳрида яшовчи, 1992 йилда туғилган аёл номидан Андижон туманлараро фуқаролик ишлари бўйича судига даъво аризасини киритиб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали мазкур аёлнинг собиқ турмуш ўртоғига тегишли мол-мулкларнинг бир қисмини унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 500 АҚШ доллари талаб қилган.

 

Судья ёрдамчиси дастлаб талаб қилинган маблағдан 200 АҚШ долларини олган. Давлат хавфсизлик хизмати ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида Андижон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда у қолган 300 АҚШ долларига тенг бўлган 3 миллион 800 минг сўмни олаётганида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

 

Мазкур шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

 

Жиззах шаҳрида эса маҳаллий адвокатлик ҳайъати адвокати ўзининг хизмат мавқеидан фойдаланиб, Мирзачўл туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган фуқаро билан тил бириктирган. Улар Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида жойлашган манзил колонияда жазони ўтаётган маҳкумни Жиззах вилояти суд тизимидаги танишлари орқали оқлов ҳукми чиқариш асосида муддатидан олдин озодликка чиқариб бериш эвазига 6000 АҚШ доллари талаб қилган.

 

Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратура органлари ходимлари томонидан Жиззах шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда адвокат ва унинг шериги сўралган пул маблағини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

 

Ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми “в” банди ҳамда 28,211-моддаси 1-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.