Непалда бош вазир номзоди ChatGPT орқали танланди
Нейрон тармоқ бунинг учун тўрт кишини танлаб берган.

Непалда ёшлар бош вазирликка номзодни сунъий интеллект ёрдамида танлашди. Бу ҳақда The Hindustan Times хабар берди.
Маълумотларга кўра, фуқаролар ChatGPT чат-ботига мурожаат қилиб, тўртта номзоддан иборат рўйхат тузишни ва уларнинг афзал ҳамда камчилик жиҳатларини таҳлил қилишни сўрашган. Нейрон тармоқ таҳлили натижасида собиқ Олий суд раиси Сушила Каркини энг муносиб номзод сифатида тавсия этган.
ChatGPT баҳосида таъкидланишича, Карки мамлакатдаги турли гуруҳларнинг ишончини қозониш ва ислоҳотларни амалга оширишга қодир шахс сифатида кўрилган.







