Ўзбекистон

Қашқадарёда болани уриб кетмоқчи бўлган Дамас ҳайдовчиси ушланди

68 ёшли “Damas” ҳайдовчиси аниқланиб, унга нисбатан маъмурий иш қўзғатилган.

Қашқадарёда болани уриб кетмоқчи бўлган Дамас ҳайдовчиси ушланди

11 сентябрь куни Шаҳрисабз шаҳрида пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган ўқувчига йўл бермаган “Damas” ҳайдовчиси йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини қўпол равишда бузди. Ҳодиса тасвирланган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди.

 

Видеода бола йўлдан ўтаётганда бошқа машиналар тўхтагани, бироқ “Damas” ҳайдовчиси ҳаракатни давом этиргани кўринади. Ўқувчи машинани кўриб югуришга уриниб йиқилиб тушган, автомобиль эса катта тезликда унинг ёнидан ўтиб кетган. Яхшиямки, бола жиддий жароҳат олмаган.

 

ЙҲХХ ахборот хизмати маълум қилишича, 68 ёшли ҳайдовчи аниқланиб, унга нисбатан маъмурий иш қўзғатилган.

 

Шаҳрисабз шаҳри суди қоидабузарга БҲМнинг 25 баравари миқдорида (10,3 млн сўм) жарима белгилади ва уни бир йил муддатга транспорт бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилди. Мутасаддилар ҳодиса йўлларда пиёдалар, айниқса, болалар хавфсизлигини таъминлаш масаласи янада долзарб эканини таъкидлашмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Қашқадарёда болани уриб кетмоқчи бўлган Дамас ҳайдовчиси ушланди | Zamon.uz