Ўзбекистон

Хоразмдаги 5 кишининг ўлимига сабаб бўлган авария бўйича ЙПХ ходимлари қамалди

Улар биринчи ёрдам кўрсатиш ўрнига воқеа жойидан кетиб қолган.

Хоразмдаги 5 кишининг ўлимига сабаб бўлган авария бўйича ЙПХ ходимлари қамалди

Хоразм вилоятида беш кишининг ҳалок бўлишига сабаб бўлган йўл-транспорт ҳодисаси иши бўйича суд ҳукми эълон қилинди.

 

Суд ҳужжатларига кўра, 2024 йил 27 сентябрь куни 19 ёшли Ш.Ш. Собалт машинасида Боғот–Янгиариқ–Хива йўлида қарама-қарши йўналишга чиқиб, телефонидан фойдаланган. ЙПХ ходимларининг тўхташ ишорасига бўйсунмаган ҳайдовчи катта тезликда қочиб, VAZ-2106 билан тўқнашган.

 

Фожиа оқибатида битта оиланинг беш аъзоси – 1954 йилда туғилган эркак, 1957 йилда туғилган аёл, 2004 йилда туғилган ҳомиладор аёл, 2014 йилда туғилган қиз ва 2020 йилда туғилган бола ҳалок бўлди. Яна бир бола оғир тан жароҳати олди.

 

Ҳодиса жойида хизмат олиб борган ЙПХ ходимлари Р.M. ва Д.M. биринчи ёрдам кўрсатиш ўрнига воқеа жойидан кетиб қолган.

 

Суд ҳукмига кўра, ҳайдовчи 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди ҳамда 3 йил ҳайдовчилик ҳуқуқидан чекланган. Икки ЙПХ ходими эса хизмат вазифасини бажармаслик ва ваколатларини суиистеъмол қилишда айбли деб топилиб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

 

Вилоят судининг апелляция ва таф­тиш инстанциялари дастлабки ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Хоразмдаги 5 кишининг ўлимига сабаб бўлган авария бўйича ЙПХ ходимлари қамалди | Zamon.uz