Ўзбекистон

Наманганда поезд Gentra’ни уриб юборди, 6 киши ҳалок бўлди

Автомобиль ҳайдовчиси қоидаларни бузган ва поезд яқинлашаётганига қарамай темирйўлни кесиб ўтишга уринган.

Наманганда поезд Gentra’ни уриб юборди, 6 киши ҳалок бўлди

13 сентябрь куни Наманган вилоятининг Чортоқ туманида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Чортоқ–Уйчи бекатлари оралиғидаги қўриқланмаган темирйўл кесишмасига Gentra русумли енгил автомобиль поезд билан тўқнашган. Дастлабки тергов материалларига кўра, автомобиль ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, поезд яқинлашиб келаётганига қарамай темирйўлни кесиб ўтишга уринган.

 

Автомобиль ичида жами олти киши бўлган — беш нафар аёл ва бир нафар вояга етмаган бола. Кучли зарба оқибатида барча йўловчилар воқеа жойида ҳалок бўлган.

 

Поезд машинистлари тўсатдан вазиятни кўриб, шошилинч тормоз қўллашган. Бироқ катта тезлик сабабли ҳодисанинг олдини олиш имкони бўлмаган. Поездга енгил техник зарар етган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Наманганда поезд Gentra’ни уриб юборди, 6 киши ҳалок бўлди | Zamon.uz