Ўзбекистон

Тошкент вилояти аҳолиси учун қулай автобус хизмати йўлга қўйилади

Тошкент шаҳар автобус йўналишлари вилоят ҳудудларига кенгайтирилмоқда.

Тошкент вилояти аҳолиси учун қулай автобус хизмати йўлга қўйилади

Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси жамоатчилик ўртасида пайдо бўлган саволларга изоҳ бериб, автобус қатновларини пойтахт агломерацияси ва вилоят ҳудудларигача узайтириш ишлари босқичма-босқич амалга оширилаётганини маълум қилди.

 

Давлат раҳбари топшириғига мувофиқ, Тошкент вилоятининг барча шаҳар ва туманларини пойтахт билан узлуксиз боғлашга қаратилган кенг қамровли лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда. Мазкур лойиҳалар тасдиқлангач, белгиланган тартиб асосида очиқ электрон тендер эълон қилинади ва ғолиб билан махсус буртто-шартнома имзоланади.

 

Шунингдек, йўналишларнинг узайиши автобусларни кутиш вақтини ортириб юбормаслиги учун қўшимча транспорт воситалари ажратилиши режалаштирилмоқда. Бу чора транспорт тизими барқарорлиги ва хизмат сифатини таъминлашга хизмат қилади.

 

Айни пайтда йўл инфратузилмасини яхшилаш, хавфсизликни мустаҳкамлаш, техник ва ташкилий масалаларни ҳал қилиш ишлари давом этмоқда. Муҳандислик ва лойиҳа гуруҳлари агломерациянинг барча ҳудудларида логистика жараёнларини ўрганмоқда.

 

Пойтахт ва унинг атрофларида ягона транспорт тизими шакллантирилиши натижасида нафақат шаҳар марказида, балки вилоятнинг чекка ҳудудларида яшовчи аҳолига ҳам қулай, хавфсиз ва мунтазам жамоат транспорти хизмати йўлга қўйилади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Тошкент вилояти аҳолиси учун қулай автобус хизмати йўлга қўйилади | Zamon.uz