Ўзбекистон

Бухорода ҳоким ёрдамчиси пора олаётганда қўлга тушди

Ҳозирда унга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Бухорода ҳоким ёрдамчиси пора олаётганда қўлга тушди

Бухоро вилоятининг Пешку туманида ҳоким ёрдамчиси 6 минг доллар пора билан ушланди. Бу ҳақида ДХХ Zamon.uz'га маълум қилди. 

 

Қайд этилишича, Бухоро вилояти Пешку туманида яшовчи тадбиркор маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчисининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ҳақида жорий йилнинг 10 сентябрь куни ариза билан мурожаат қилган.

 

Унга кўра, ҳоким ёрдамчиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, ҳокимият захирасидаги 7 сотих ер майдонини “К-савдо” автоматлаштирилган ахборот тизимига жойлаштириб, онлайн аукцион савдолари орқали сотиб олиб бериш эвазига фуқародан 6 минг АҚШ доллари талаб қилган.

 

Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ҳоким ёрдамчиси тамагирлик йўли билан 6000 АҚШ доллари миқдоридаги “пора”ни учинчи шахс орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Бухорода ҳоким ёрдамчиси пора олаётганда қўлга тушди | Zamon.uz