Ўзбекистон

Норин дарёсида “биринчи миллий ГЭС” ишга туширилди

Шавкат Мирзиёев ташрифи доирасида Норин дарёсида барпо этилган ГЭС-1 фойдаланишга топширилди.

Норин дарёсида “биринчи миллий ГЭС” ишга туширилди

Мазкур иншоот мамлакатимизда тўлиқ маҳаллий маҳсулот ва ускуналар асосида қурилган илк гидроэлектр станцияси ҳисобланади.

 

Ўзбекистон иқтисодий барқарорлигини таъминлашда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш стратегик йўналиш сифатида белгиланган. Охирги йилларда Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Сурхондарёда 10 дан ортиқ қуёш ва шамол электр станциялари, қатор ҳудудларда эса 450 мегаватт қувватга эга ГЭСлар ишга туширилган эди.

 

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан Норин дарёсида умумий қиймати 428 миллион доллардан ортиқ, 228 мегаватт қувватга эга 6 та ГЭС каскади қурилиши бошланган. Биринчи босқичда ишга туширилган ГЭС-1 йилига 171 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлиб, 130 та янги иш ўрни яратади.

 

ГЭС фаолияти туфайли 430 мингта хонадон барқарор электр энергияси билан таъминланади, йилига 290 миллион куб метр газ иқтисод қилинади. Бу эса иқтисодиёт учун қарийб 300 миллиард сўмлик қўшимча самара демакдир.

 

Лойиҳа доирасида илк бор мамлакат гидроэнергетикаси тарихида юқори самарадорликка эга горизонтал капсула шаклидаги гидроагрегатлар ўрнатилди. Шунингдек, сув тўғон иншооти, диспетчерлик пункти ва хизмат бинолари қурилди, ҳудудда 6 минг туп манзарали дарахт экилиб, келгуси баҳорда яна 7 минг туп мевали кўчат ўтқазилиши режалаштирилган.

 

Норин ГЭСлар каскади нафақат энергетика соҳаси, балки экология, иқтисодиёт ва экотуризм ривожига ҳам хизмат қиладиган стратегик лойиҳа ҳисобланади. 2026 йилда иккинчи ва учинчи, 2027 йилда эса қолган станциялар ишга туширилиши кўзда тутилган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.