Ўзбекистон Глобал инновация индексида 79-ўринни эгаллади
Ўзбекистон 2015 йилда индекска илк бор кирган бўлиб, 141 мамлакат орасида 122-ўринни эгаллаган. 2024 йилда эса 132 мамлакат ичида 83-ўринни қайд этган эди.

Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (WIPO) томонидан эълон қилинган Глобал инновация индекси – 2025 йилги ҳисоботига кўра, Ўзбекистон 139 та мамлакат орасида 79-ўринни эгаллади.
Маълумот учун, ушбу рейтинг ҳар йили сентябрь ойида эълон қилинади ҳамда 2 та субиндекс ва 7 та йўналиш бўйича бирлаштирилган қарийб 80 та индикатор асосида тузилади.
Ўзбекистон 2015 йилда индекска илк бор кирган бўлиб, 141 мамлакат орасида 122-ўринни эгаллаган. 2024 йилда эса 132 мамлакат ичида 83-ўринни қайд этган эди.
2025 йилги натижаларга кўра:
Innovation input (сармоя ва ресурслар) субиндексида – 69-ўрин,
Innovation output (натижадорлик) субиндексида – 92-ўрин қайд этилди.
Баҳоланган 78 индикатор ичида:
36 та кўрсаткичда ижобий ўсиш,
7 таси ўзгаришсиз.
Йўналишлар кесимида Ўзбекистон қуйидаги натижаларга эришди:
“Инсон капитали ва илмий тадқиқотлар” (+12 ўрин),
“Инфратузилма” (+1),
“Бозор ривожланиши” (+4),
“Билим ва технология маҳсулотлари” (+10) — ижобий ўзгаришлар,
“Бизнесни ривожлантириш” (-4),
“Ижодий маҳсулотлар” (-1) — пасайиш,
“Бошқарув институтлари сифати” — ўзгаришсиз қолди.
Даромад даражаси бўйича Ўзбекистон қуйи ўрта даромадли мамлакатлар гуруҳида 37 давлат ичида 7-ўринни (2024 йилда 10-ўрин), Марказий ва Жанубий Осиё бўйича эса Ҳиндистон ва Эрон ортдан 3-ўринни (2024 йилда 4-ўрин) эгаллади.







