Ўзбекистон

Ўзбекистон Яқин Шарқдаги ҳарбий тажовузни қоралади

Шавкат Мирзиёев саммитга мурожаат йўллаб, давлатларни тинчлик ва бирдамликка чақирди.

Ўзбекистон Яқин Шарқдаги ҳарбий тажовузни қоралади

Доҳа шаҳрида ўтаётган фавқулодда Араб-ислом саммитида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Президент Шавкат Мирзиёевнинг иштирокчиларга йўллаган мурожаатини етказди.

 

Мурожаатда Ўзбекистон Яқин Шарқда тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солаётган сўнгги ҳарбий тажовузни кескин қоралаб, Қатардаги халқ ва барча мусулмон мамлакатлари билан мустаҳкам бирдамликда эканини таъкидлади.

 

Шунингдек, Ўзбекистон барча можароларни тинч йўл ва дипломатия орқали ҳал қилиш зарурлигини, халқаро ҳамжамият зудлик билан зўравонликни тўхтатиши лозимлигини билдирди. Президентнинг таъкидлашича, БМТ резолюцияларига мувофиқ фаластинликларнинг мустақил давлат барпо этиш ҳуқуқи ҳурмат қилиниши шарт.

 

Расмий Тошкент зарурат туғилганда жабрланганларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатишга тайёрлигини ҳам билдирди. Бу борада Ўзбекистон илгари ҳам фаластинлик фуқаролар гуруҳини қабул қилиб, қўллаб-қувватлаган эди. Саммит эса минтақада барқарорликни таъминлаш учун бирдамлик ва қўшма қарорлар ишлаб чиқишда муҳим майдон бўлиб хизмат қилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.