Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Наманганда ҳудудий ривожланиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди

Вилоятда 323 минг киши иш билан таъминланади, 26 минг оила камбағалликдан чиқарилади.

Шавкат Мирзиёев Наманганда ҳудудий ривожланиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди

Президент Шавкат Мирзиёев 16 сентябрь куни Намган вилоятнинг Уйчи туманида ҳудудни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

 

Сўнгги йилларда Наманганда иқтисодиёт ва ижтимоий соҳада катта натижаларга эришилди. Жумладан, сўнгги саккиз йилда вилоятга 7 миллиард долларлик хорижий инвестиция жалб қилинди, 8 мингга яқин янги корхона ишга туширилди. Экспорт қилинадиган маҳсулотлар сони икки баробарга ошиб, мингдан ортиқ турга етди.

 

Бугун вилоят аҳолисининг 82 фоизи кичик бизнес ва тадбиркорлик орқали даромад топмоқда. Сўнгги йилларда ўртача реал даромадлар уч баробар ошгани боис, одамлар ўзгаришларни бевосита кундалик ҳаётида ҳис қилмоқда.

 

Йиғилишда келгусида эришиладиган устувор вазифалар белгиланди. Жумладан, йил якунига қадар:

 

4,2 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш,

 

экспорт ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш,

 

323 минг кишини иш билан таъминлаш,

 

26 минг оилани камбағалликдан чиқариш топширилди.

 

Президент “Тараққиёт ва етакчилик маскани” дастурини амалга ошириш ташаббусини илгари сурди. Бу дастурнинг илк босқичида мамлакат бўйича 328 та энг оғир аҳволдаги маҳалла қамраб олинади.

 

Сўнгги икки йилда вилоятда камбағаллик даражаси 2,5 баробар қисқаргани, тадбиркорлик лойиҳалари кўпайгани ва ўртача иш ҳақи ошгани натижасида 62 минг нафар меҳнат муҳожири ватанига қайтгани қайд этилди.

 

Бугунги кунда Наманган саноатининг учдан бир қисми, экспортининг ярми тўқимачиликка тўғри келмоқда. Ҳудуд тадбиркорлари халқаро брендлар билан ишлашда республикада етакчи ҳисобланади. Шу боис вилоятда алоҳида лойиҳа офисини ташкил этилиб, халқаро ҳамкорлик кенгайтирилади.

 

Йил охиригача чет эл сертификатига эга тўқимачилик корхоналари сони 50 тага етказилади, Варшава ва Лондонда савдо уйлари ташкил этиш режалаштирилмоқда.

 

Йил бошидан бери Наманганга 1,2 миллион хорижий ва 2 миллион маҳаллий сайёҳ ташриф буюрди. Туризм экспорти 200 миллион доллардан ошди. Шу муносабат билан вилоятнинг энг жозибали ҳудуди – Чортоқ туманида туризм инфратузилмасини тубдан ривожлантириш вазифаси қўйилди.

 

50 миллион долларлик лойиҳалар ҳисобига Чортоқ водий туризм марказига айлантирилади. Шунингдек, Арошан кўли атрофида йилига 1 миллион сайёҳни қабул қила оладиган мажмуа барпо этилади.

 

Транспорт, сув таъминоти ва таълим соҳасидаги муаммолар ҳам муҳокама қилинди.

 

Норинга 480 метрли янги кўприк қурилмоқда.

 

Наманган ва Андижонни боғловчи 63 йил олдин қурилган кўприк реконструкция қилинмоқда.

 

“Пунгон–Наманган” йўли 246 миллион доллар ҳисобига тўрт полосали қилиб янгиланади.

 

Вилоятдаги ичимлик суви ва канализация тизимини яхшилаш учун 800 миллиард сўм ажратилди.

 

Яқинда Наманган аҳолиси бир миллион нафарга етиши кутилалаётгани боис, мактабгача таълим муассасалари сонини ошириш алоҳида вазифа сифатида қайд этилди.

 

Шунингдек, 49 та техникумда халқаро стандартларга асосланган дуал таълим жорий этилиши, “Фаол ҳаётга қадам” дастури доирасида ижтимоий хизматлар кенгайтирилиши белгиланди.

 

– Бугун биз Намангaнни ривожлантириш, аҳолининг турмуш шароитини янада яхшилаш бўйича янги марраларни белгилаб олдик. Агар бирлашиб ишласак, бундан ҳам катта натижаларга эришамиз. Тадбиркор ва меҳнатсевар наманганликлар билан бу вилоятни мамлакатимизнинг энг обод ва фаровон ҳудудига айлантирамиз, – деди Президент Шавкат Мирзиёев.

 

Йиғилишда ҳудуд раҳбарлари ва тадбиркорларнинг ҳисоботлари тингланди, жамоатчилик билан очиқ мулоқот бўлди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Шавкат Мирзиёев Наманганда ҳудудий ривожланиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди | Zamon.uz